Бекназаров янги лавозимга тайинланди

Азимбек Бекназаров Қирғизистон Ўтиш даври ҳукумати Бош вазири ўринбосари этиб тайинланди.

Хабарларга кўра, мамлакат президенти Роза Ўтунбаева Бекназаровни янги лавозимга тайинлашга оид фармонга бугун имзо қўйган.

Қирғизистон расмийларига кўра, Бекназаров мамлакат суди ва прокуратура фаолиятини назорат қилишни давом эттиради.

Бугун Қирғизистон Ўтиш даври президенти Роза Ўтунбаева Жалолобод вилоятига сафар қилмоқда. Бу ерда Ўтунбаева маҳаллий ҳукумат расмийлари билан учрашиб, вилоятдаги вазият ҳамда июн ойида рўй берган тўқнашувлар чоғида вайрон қилинган хонадонлар ўрнида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан бевосита танишишни режалаштирган.