Саратовда ШҲТ аксилтеррорчилик машқлари бошланди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Миллий аксилтеррорчилик қўмитаси 16-28 август кунлари Россиянинг Саратов вилоятида тезкор-стратегик машқларни ўтказишни режалаштирмоқда.

Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон ҳуқуқ мухофазаси органлари ва махсус хизматлари иштирокидаги ўқув-амалий машқлари 2 босқичда ўтказилади.

Ҳарбий машқлар давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Шунингдек, машқлар давомида Саратов ҳукуматининг “замонавий террорчилик ҳуружига қаршилик кўрсатишга тайёргарлиги синалади”.

ШҲТ таркибига Ўзбекистон, Россия, Тожикистон, Хитой, Қирғизистон ва Қозоғистон киради. Ҳиндистон, Эрон, Монголия ва Покистон кузатувчи давлатлар ҳисобланади.