АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти сўнгги 50 йилда илк бор америкаликларнинг Кубага саёҳат қилишлари учун жорий қилинган чекловларни енгиллатиш масаласини кўриб чиқмоқда.
АҚШ ҳукумати ва конгресс расмийларига кўра, бу чора АҚШнинг савдо эмбаргосига таъсир этмайди, аммо талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг Кубага боришини осонлаштиради.
Ўтган йили президент Обама келиб чиқиши кубалик бўлган америкаликларнинг Кубага боришлари ва у ерда яшаётган яқинларига пул жўнатиш тартибини осонлаштирган эди.
Оқ Уй расмийлари фикрича, бу чоралар Куба президенти Раул Кастрони ислоҳотлар ўтказишга рағбатлантиради ва Кубанинг изоляциядан чиқишига ёрдам беради.