Россия президенти Дмитрий Медведев бугун Сочида Афғонистон, Покистон ва Тожикистон раҳбарлари Ҳамид Карзай, Осиф Али Зардорий ва Имомали Рахмон билан учрашади.
Тўрт давлат етакчилари минтақадаги вазият, хавфсизлик ва наркотиклар савдосига қарши кураш масалаларини муҳокама этишни режалаштирган.
Президентларнинг, шунингдек сув тошқинларидан жиддий зарар кўрган Покистон аҳолисига ёрдам кўрсатишга чақирувчи қўшма баёнот қабул қилиши кутилмоқда.
Куннинг биринчи ярмида Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан учрашган Дмитрий Медведев расмий Москва Кобул ҳукуматини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
- Россия, шак шубҳасиз, Афғонистон ҳукуматининг мамлакатда тинчлик ўрнатиш ҳамда сўнги йиллар давомида юзага келган қйинчиликларни бартараф этиш борасидаги сайи-ҳаракатларини қўллаб қувватлайди. Табийки, биз Афғонистон ҳукуматининг терроризмга қарши олиб бораётган курашини ҳам қўллаб-қувватлаймиз ва бу йўналишда ҳар тарафлама ёрдам беришга тайёрмиз,-деди Дмитрий Медведев.
Сочидаги саммит доирасида давлатлар ўртасида ўзаро савдо алоқаларини мустаҳкамлаш масаласи ҳам кўрилиши кутилмоқда.