Қамбарота-2 гидроэлектрик станцияси илк агрегати ишга тушди

200 миллион АҚШ долларига қурилган ГЭС нинг илк агрегати очилиш маросимида мамлакат президенти Роза Ўтунбаева иштирок этди.

Қисман Россия томонидан молиялаштирилган ГЭС мамлакатга кўпроқ электр энергия олиш имконини беради, аммо қўшни давлатларга борадиган сувни қисқартиради.

Хусусан, Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистон ҳудуди орқали келадиган сувга жуда қарам давлатдир. Шу боис, Ўзбекистон ҳар икки давлатда гидро-иншоотларнинг қурилишига қаршилик кўрсатиб келади.