1 сентябр куни янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Душанбедаги Миллий университет ўқитувчи ва талабалари ҳузурида сўзлаган Тожикистон президенти тожикистонлик аёлларни миллий либос кийишга даъват қилди.
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳижоб кийган тожикистонлик қиз ва жувонларни қалдирғочларга қиёс қилар экан, “бундай кийиниш ёмон оқибатлар келтириб чиқариши мумкин”лигидан огоҳлантирди.
- Пойтахт кўчаларида кўпинча ёшлар, хусусан, тожик қизларининг бошқа мамлакат аёлларининг кийинишларига тақлид қилаётганини кўраман. Бу юртга, маданиятимиз, урф-одатларимиз ва қадимий тарихимизга шукур қилинг, тўқ юрасиз. Агар сизлардан қайси бирингиз ўзга мамлакат либосларини кийишдан завқлансангиз, ўша ёққа юбораман, - дея таъкидлади Имомали Раҳмон.
Кеча тожикистонлик аёллар либоси ҳақида норози оҳангда гапирган давлат раҳбари бундан тўрт йил аввал тилла тишли аёлларни танқид қилган эди.
Тожикистондаги кўпчилик диндор оилалар фарзандлари ва Ислом давлатларига сафар қилган тожикистонлик аёллар Эрон, Арабистон ва Туркия аёллари киядиган ҳар турдаги ҳижобларни кийишади.
Сўнгги бир йил ичида ҳижобли аёллар орасида ҳатто бурқани ихтиёр қилган аёллар сони кўпайгани кузатилади.
Гарчи бундай кийиниш тожик жамияти учун ғайриоддий деб қаралса-да, айрим диндор оилалар буни олқишлашини айтишади.
- Бизнинг жамиятимизга ҳижоб тўғри келганидек, бурқа ҳам тўғри келаверади. Ҳадисларда айтилишича, мусулмон мусулмонга тақлид қилса, жуда яхши. Лекин муслималаримизнинг ғарб аёлларига тақлид қилиб, яъни шим ва эркакча кўйлаклар кийишлари яхши эмас, дейди Ҳисор туманида яшовчи Мурод ака давлат раҳбарининг аёллар либоси ҳақида айтганларига муносабат билдирар экан.
Жамиятнинг йил сайин исломийлашаётганидан хавотирланаётган Тожикистон расмийлари бу йўналишда турли чора ва тадбирларни йўлга қўяётганига қарамай, кўпчилик муслималар ўз қарорларида қатъийлигини айтишади.
- Гарчи кийинишимиз танқид ва таҳлил қилинса ҳам, мен ўз қароримда қатъийман. Бундай кийиниш биз муслималар учун фарз. Аёл ўзини номаҳрамларга намойиш қилмаслиги лозимлиги айтилган, дер экан Гулрухсор исмли 33 ёшлардаги жувон расмийлар томонидан сўнгги пайтларда ўз ҳуқуқлари тез-тез поймол қилинаётганидан шикоят қилди.
Фақат кўзлари ва кафтлари аранг кўриниб турган бу суҳбатдошимиз ҳар қанча тўсиқлар бўлмасин, келгуси уч-тўрт йил ичида Ислом фарзларидан бири бўлган бу амал, яъни “сатри аврат”ни аксарият тожикистонлик аёллар адо қилишга киришишига ишонади.
Бироқ душанбелик 56 ёшли Мавлуда ая бу фикрларга қўшилмайди.
Оддий матоҳдан енги узун қилиб тиктирилган кўйлаги ва лозими ҳамда кўкракларини беркитган бошидаги рўмолига ишора қилар экан, Мавлуда ая тожик аёлларининг миллий либоси азалдан шундай бўлганини айтади.
- Бизнинг миллий кийимимиз шу. Момоларимиз шундай кийинган. Енги узун кўйлак, иштон ва сийнамизни ёпиб турадиган рўмол. Мен қора кийимларни ёқтирмайман, чунки у бизнинг маданиятимизга бегона, дейди Мавлуда ая.
Шаҳарнинг Ойгул кўчасида истиқомат қилувчи Мағфират опа Мавлуда аянинг фикрларини қувватлар экан, ҳижоблиларнинг кўпчилиги ёш қизлар экани ва улар бири-бирига тақлид ўлароқ кийинаётганини айтади.
- Улар жудаям қоп-қора кийинишади. Рўмоллариям, кийимлариям қора. Фақат кўзлари кўринади. Энди шу ўранганлари билан ишлари ҳам шунга яраша бўлса, яна яхши бўларди. Президент ҳам шуни назарда тутган бўлса керак. Бир марта улгуржи бозорда ана шундай ўранган аёллардан бири ўғирлик қилганини кўзим билан кўрганман. Бу менинг уларга бўлган эътиқодимни қайтарган, дейди Мағфират ая.
Бошқа бир суҳбатдошимиз - 20 ёшлардаги Шаҳнозахон 21-аср аёли эркин ва замонавий кийиниши шарт, деган фикрда.
- Мен умуман ҳижобни ёқтирмайман. Менимча, замонавий аёл замонавий кийиниш лозим, дейди гулли матоҳдан этаги калта кўйлак кийиб олган Шаҳнозахон.
Тожик жамиятида ўта европалашган кийимларни киювчилар ҳам кўпчиликни ташкил қилади, бироқ уларнинг кийиниши Имомали Раҳмон бошлиқ ҳукуматни мутлақо ташвишга солмайди.
Ҳижоб кийгани учун мамлакат олий ўқув юртларидан қувилган тожикистонлик қизлар талайгина. Аммо фақат миллий либосни тарғиб қилиб келган Таълим вазирлиги ҳали европача кийинган бирор талабани олий юртдан ҳайдагани қайдга олинмаган.