Баск айирмачи гуруҳининг қуролли қаноти бўлган ЭТА ташкилоти Испанияда демократик жараёнларни ҳаракатга келтириш мақсадида бундан буён қуролли ҳаракатларни тарк қилиш ниятини билдирди.
ВВС телеканали берган видеотасмада ушбу ташкилотнинг ниқоб таққан уч вакили "ўт очишнини тўхтатиш" қарори ҳақида маълум қилган.
Жума куни Испания оммавий ахборот воситалари ушбу ташкилотнинг сиёсий қаноти ўт очишни тўхтатиш чақириғи билан чиққани ҳақида хабар қилган эди.
Кейинги вақтларда ЭТАнинг кўпгина вакиллари ҳибсга олинган ва сўнгги бир йил ичида ташкилот томонидан бирор жиддий ҳужум уюштирилмаган эди.
ЭТА ташкилоти Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан террорчи ташкилот, дея тан олинган.
Бу ташкилот 2006 йилда ҳам ўт очишни тўхтатиш ниятини баён қилган, аммо бир неча ойдан сўнг яна қуролли зўравонликни бошлаган эди.