Шу йил 23 августига ўтар кечаси Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг вақтинча сақлаш ҳибсхонасидан қочган Абдурасул Мирзоев 6 сентябр тонгида қўлга олинди.
Тожикистон Ички ишлар вазирлигидан олинган маълумотларга кўра, Абдурасул Мирзоев Душанбедан 50 километр нарида жойлашган Файзобод туманида миллий хавфсизлик ходимлари томонидан ушланган.
Тожикистон президенти Гвардиясининг собиқ қўмондони Ғаффор Мирзоевнинг укаси Абдурасул Мирзоев жорий йил Тожикистон Олий суди ҳукми билан 30 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.
23 августга ўтар кечаси у ва яна 24 нафар маҳбус Миллий хавфсизликнинг вақтинча сақлаш қамоқхонасидан қочган эди.
Айни дамда ҳибсдан қочган бошқа маҳбусларни қидириш ишлари давом этмоқда.