Россия пойтахтида бошқарув аппарати ўзгарганига қарамасдан, диний конфессиялар намояндалари Москванинг янги мутасаддилари диний масалаларга муносабати ўзгармасдан қолишига умид билдирмоқда.
Москва Жомеъ масжиди имом-хатиби Илдар Алоутдинов куни кеча Россия Федерацияси президентининг “ишончини йўқотгани” сабабли муддатидан олдин лавозимидан четлатилган Юрий Лужковга “мусулмонлар муаммоларига ҳар доим алоҳида эътибор билан муносабатда бўлгани учун” миннатдорчилик билдирди.
Ўзининг биринчи анжуманидаёқ Лужков ўрнига вақтинчалик мэр вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Владимир Ресин пойтахт мэрияси ўз ишини жиддий ўзгаришларсиз давом эттиришини қайд этди:
- Мен сизларни ишонтириб айтаманки, шаҳарнинг барча бўлинмалари ва хизматлари ўз ишини ўзгаришсиз давом эттирмоқда. Жумладан, Москва кўп миллатли ва кўп конфессияли шаҳар, шу сабабли черковлар билан бирга ҳам масжидларнинг ҳам, синагогаларнинг ҳам қурилиши давом этади, - деди Владимир Ресин 29 сентябр куни берган матбуот анжуманида.
Кўп миллионли Москвада яшаётган мусулмонлар анчадан буён ибодат қилиш учун шаҳар масжидларида жой етишмаётганидан шикоят қилиб келади.
Москванинг жануби-шарқида жойлашган “Текстилшчики” туманида масжид қуриш режасига айрим сиёсий фаоллар бошчилигида маҳаллий аҳолининг қаршилик кўрсатиши бу масаланинг янада кескинлашишига сабаб бўлди. Шу важдан Москванинг жануби-шарқий префектураси раҳбари Владимир Зотов масжид фақат маҳаллий аҳоли розилиги билан қурилишини мумкинлиги эълон қилганди.
Айни пайтда Москва мусулмонлари намозгоҳлар етишмаслиги масаласини ўзгача йўл билан ҳал қилишга киришди. Россия пойтахтининг Жанубий маъмурий округида мусулмонлар учун ибодат хонаси - мусалло очилди. Ўтган жума куни бу ерда биринчи Жума намози ўқилди. Черноморский кўчасида жойлашган ушбу намозхона “Кавсар” маҳаллий мусулмонлар диний ташкилоти томонидан ташкил этилди. Мазкур ташкилот имоми ва раиси Анар ҳазрат Рамазанов мусулмонлар Москва шаҳрининг янги мутасаддиларидан янада яхшироқ муносабат кутаётганини яширмайди:
- Мен, иншаоллоҳ, янги ҳукумат вакиллари Россиянинг бир қисми ҳисобланмиш мусулмонларга Лужков каби эмас, балки ундан-да кўпроқ ёрдам кўрсатишига умид қилиб қоламан. Буни вақт кўрсатади. Мана биз куни кеча очилганимизга қарамасдан, биринчи Жумага 20 дан ортиқ одам йиғилди. Шу намозхоналарни ишга туширишда биз мусулмон-биродарларимиз ёрдамидан фойдаланмоқдамиз. Атрофдаги мусулмонлар буни эшитиб келса, кейинги 3 ой ичида яна тиқилинч бўлиб қолади. Оллоҳга шукур, мусулмонлар сони кўпайиб бормоқда, масжидлар сони эса 1998 йилдан бери ўзгаришсиз қолмоқда. Шу сабабли мусалло ташкил этилиши масжидларда жой етишмаслиги масаласини қисман ҳал этади, холос, деб ўйлайман, - дейди Анар ҳазрат Рамазанов.
Имомнинг айтишича, “Текстилшчики” туманида қурилиши тўхтатилган масжид шаҳар мусулмонларини бефарқ қолдиргани йўқ: ҳозирда мазкур масжид ҳимоясига шаҳар ҳокимиятига тайёрланаётган хат остида имзо йиғиш ишлари давом этмоқда.
Москванинг жанубида умуман масжид йўқлиги сабабли маҳаллий мусулмонлар Жума намозига Поклонная тепалигидаги масжидга бориш учун 2-3 соат вақт сарфлаяптилар, дея давом эттиради Анар ҳазрат:
- Мен ўзим бир соат масжидгача, тиқилинч сабабли 2 соат орқага вақт сарфлаяпман. Шунинг учун намозхоналар ҳар бир туманда бўлиши шарт, чунки ҳар бир уйда, ҳар бир подъездда мусулмонлар яшайди. Ахир биз ҳам солиқ тўловчилармиз! Мусулмонларнинг масжидларга бориш-келишга кетаётган вақти ҳам шаҳар иқтисодиёти учун жиддий зарар-ку, - дейди Анар ҳазрат Рамазанов.
Россия Диний Бошқармасидан олинган маълумотлар бўйича, бугунги кунда Москванинг турли туманларида ўндан ортиқ намозхоналар фаолият юритмоқда. Уларнинг барчаси, шу жумладан, “Кавсар” мусулмонлар ташкилоти намозгоҳи шаҳар мусулмонларининг хайр-эҳсони ҳисобидан фаолият юритаётгани айтилмоқда.