АҚШ Босния ва Герцеговинанинг янги сайланган сиёсатчиларини давлат тизимини мустаҳкамлаш учун муроса қилишга чақирди.
Давлат департаменти вакили Филип Кроули якшанба куни ўтказилган сайловлар натижаларини шарҳлар экан, "биз мамлакатни Евроатлантика ҳамжамиятига қўшилиш йўлига олиб чиқиш учун зарур бўлган ўта муҳим конституциявий ва бошқа вазифаларни ечишни кўзлайдиган ҳукумат тузилишига умид қиламиз", деди.
Босния ва Герцоговинада якшанба куни ўтган умумхалқ сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди.
Мамлакат олий ижроия органи – уч кишидан иборат Президиумга Босния мусулмонларидан мўътадил сиёсатчи сифатида танилган Бакир Иззатбегович сайланди. Хорватлардан сайланган етакчи Желко Комшич Босния бирлиги тарафдори бўлиб ҳисобланади. Серблардан сайланган Небойша Радманович эса Босния серблари сиёсий позицияси ашаддий ҳимоячисидир.
Босния серблари хорват ва мусулмонлардан айри мустақил давлат мақомини талаб қилиб келади.