Арқон узилиб кетса маҳкумнинг гуноҳидан кечадилар.
Янги арқон топиб келмайдилар - қайта осишга уринмайдилар.
Таомил шунақа. Барча Замон ва барча Маконларда шундай бўлган.
***
Унинг Бўйнига ташланган арқон ҳам узилиб кетган.
Аслида Уни осмоқчи эмасди пакана жаллодлар.
Уни осиш учун дорни жуда баланд қуриш керак бўларди.
Чунки Унинг Бўйи баланд эди.
Пакана жаллодларнинг баланд дор қуришга пули ҳам, уқуви ҳам йўқ эди.
Баланд дорни жуда мустаҳкам қуриш керак бўларди.
Чунки Унинг Тоши оғир эди.
Пакана жаллодларнинг мустаҳкам баланд дор қуришга пули ҳам, уқуви ҳам йўқ эди.
Шунинг учун пакана жаллодлар Уни йиқмоқчи бўлди.
Кўп эди паканалар. Жуда кўп эди. Лекин йиқолмадилар.
Чунки У Кучли эди.
Бўйнида арқон, Қўлларида Китоб, шимолга - Катта Терак томонга қараб тураверди Қатл майдонида.
Миқ этмади.
Кейинроқ Қатл майдонига мен ҳам бордим.
Ҳануз турган экан кўринмас дор остидаги супада.
Ҳануз Бўйнида арқон, Қўлларида Китоб, шимолга - Катта Терак томонга қараб турган экан.
Салом бердим. Атрофини уч марта айландим. Тўрт тарафидан суратга олдим.
"Тушинг, Ҳазрат, дедим, кетдик?!"
Эътибор бермади.
Қараб тураверди Катта Терак томонга.
Кўзларига қарадим.
Кўзлари кўзлаётган манзилни илғашга уриндим ва тушундим: У Катта Теракка эмас, ундан нарига, ааанча нарига, менинг кўзларим ҳеч қачон етолмайдиган Манзилга қараб турарди.
Уялдим. Катта Терак дебман-а?!
Буруннинг тагида-ку у.
"Супасидан тушиб икки чақиримгина гурсиллатиб юрса бас – етади ўша Катта Теракка. Уёғи У учун хавфсиз юрт, биронта уловга ўтирса, юрт пойтахтига 6 соатда етиб олади", деб ўйлабман-да мен - юраги гўштдан бўлган банда.
Унинг Ўз супасидан тушмаслигини ўйламабман. Кўринмас дор остида тураверишини, бундай туришни Ўзининг Вазифаси, деб тушунишини ўйламабман.
Хайр-хўш қилдим.
Кетаётиб Бўйнидаги арқонни ечиб қўяй дедим. Шармандаликдан қутқарай, дедим.
Кейинги сонияда бошқа фикр келди: нега энди Унинг шармандалиги бўлар экан, шармандалик паканаларники-ку!
Уч кундан бери ич-этимни еяпман: ечиб келсам бўларкан ўшанда арқонни Унинг бўйнидан.
Мен кетгандан кейин Қўлини синдиришибди.
Сўл Қўлини синдиришибди.
Бўйнида арқон турмаса синдиришмасмиди?!
Уч кун бўлди эшитдим: миллатдошлари – оддий шўпир йигитлар Унинг синган Қўлини даволатмоқчи.
Оддий Шўпир Йигитлар қилмоқчи бу ишни.
Оддий Шўпир Йигитлар қилмоқчи.
Оддий Шўпир Йигитлар.
"У қўлсиз турса, мен қандай қилиб бемалол уйимда ухлайман?!" дебди Оддий Шўпир Йигит.
***
Яқинда Катта Теракдан наридаги Юртнинг Каттаси дунёнинг Энг Катта Минбаридан гапирди.
Оддий Шўпир Йигитлар яшайдиган юртдаги воқеаларни эслади. Бир нарсаларни талаб қилган бўлди.
Бировга катта кўринди Каттанинг талаби, бировга – кичик.
"Патинкасини ечиб минбарга урмади-да...", деди Каттанинг талабидан қониқмаган бир ўртоғим.
"Пайпағи йиртиғ-да, ашинчун ечалмийди патинкасини", деди бошқа ошнам анжанча қилиб.
"Ўз вақтида ечилмаган патинкани кейин Минбарга ургандан фойда йўқ", дедим мен.
"Ундан кўра Катта оддийгина бир иш қилса бўлдийди: ўзи келмасаям (кепқўйсаям асакаси кетмасди), тўртта мулозимига битта табибни қўшиб Катта Теракнинг бу ёғига ўтказворса, улар келиб, Ҳазратнинг Қўлини даволаб кетса - бўлдийди, Энг Катта Минбардан ўн марта гапиргандан кўпроқ наф бўларди", дедим.
Ўшанда пакана жаллодлар ҳам ўйланиб қоларди.
"Эҳ-ҳе, буларниям сўрайдигани боракан, Султон экан, миллатдошларининг Каттаси, суягини хўрлатиб қўймасакан", деган бўларди.
Ўшанда Оддий Шўпир Йигитлар ҳам уйларида хотиржам ётган бўларди.
***
Арқон узилиб кетса, маҳкумнинг гуноҳидан кечадилар.
Янги арқон топиб келмайдилар - қайта осишга уринмайдилар.
Таомил шунақа. Барча Замон ва барча Маконларда шундай.
Фақат битта юртда - пакана жаллодлар орасида яшаётган Оддий Шўпир Йигитлар юртида бундай эмас.
***
Ҳа, айтганча, Ҳазратнинг нима гуноҳи борийди?