Европа Иттифоқининг юқори лавозимли расмийси минтақа мамлакатларида хавфсизлик чоралари кучайтирилганини шарҳлар экан, террор хавфи "реалдир", деди.
Иттифоқнинг терроризмга қарши курашни мувофиқлаштирувчиси Жил де Кершовга кўра, террор хавфи НАТО кучларининг Афғонистон ва Покистонда "Ал-Қоида"га қарши босимлари ортиб бораётгани ва натижада террорчиларнинг вазиятни тубдан ўзгартиришга уринаётгани туфайли кучайган.
Террор хавфи кучайгани тўғрисида сўнгги кунларда Буюк Британия, Франция ва бошқа бир неча давлат эълон қилди.
Иттифоқ ташқи ишлар вазирлари бу соҳадаги вазиятни АҚШ ички хавфсизлик вазири билан 7 октябр куни Люксембургда бўлиб ўтадиган учрашувда муҳокама қиладилар.