Сўнгги ойларда Қирғизистон жанубида июн фожеаси давомида жиноят қилганликда айбланаётган ўзбеклардан бир неча гуруҳи устидан судловлар бўлиб ўтмоқда. Суд ўтказиладиган бинолар олдида, суд залларида судланувчилар калтакланаётгани тўғрисидаги хабарларни ўз вақтида сиз тингловчига етказганмиз.
Кейинги кунларда эса, ўзбекларни ҳимоя қилаётган адвокатлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига ҳам миллатчи гуруҳлар томонидан ҳужум қилинмоқда.
Шу муносабат билан мухбиримиз Сарвар Усмон қирғизистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини давра суҳбатига чақирди.
Суҳбатни тингланг.