Бағдоддаги портлашларда 60дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Бағдодда амалга оширилган бир нечта портлаш оқибатида 60дан ортиқ одам ҳалок бўлди.

Расмийларга кўра, асосан шиалар яшайдиган ҳудудларда бирин-кетин амалга оширилган ҳужумларда 200дан ортиқ одам жароҳатланган.

Шаҳар бўйлаб бомба ўрнатилган камида ўнта машина портлатиб юборилгани айтилмоқда. Расмийларга кўра, портлашлар асосан одамлар билан гавжум жойларда, жумладан, кафе ва ресторналар олдида рўй берган.

Якшанба куни Бағдоддаги Католик черковида жанггарилар гаровга олган насронийларни озод қилиш операцияси пайтида 50дан ортиқ одам қурбон бўлган эди.