Ўзбек дзюдочиси Осиë ўйинларидан чиқарилди

16-Осиë ўйинлари логотипи.


2010 йилги Осиë ўйинлари мусобақалари ўтаëтган Хитойнинг Гуангзоу шаҳридан олинган хабарга кўра¸ ўзбекистонлик Шокир Мўминов қонидан допинг топилиб¸ дисквалификация қилинган.

27 яшар Мўминов якшанба куни дзюдо бўйича мазкур мусобақаларнинг кумуш медали соҳиби деб топилган эди.

Мусобақалардан сўнг ўтказиладиган одатий текширув натижасида Шокир Мўминов қонидан тақиқланган метилгептонон моддаси топилган.

Ҳозирча ўзбекистонлик дзюдочиси Осиë ўйинларидан четлатилган биринчи спортчи бўлди.