Икки ойлик танаффусдан сўнг Рашт водийсида телефон алоқаси қайта тикланди. Мустақил таҳлилчилар бунинг водийда вазият барқарорлаша бошлаганидан дарак эканини айтмоқдалар.
Роса икки ой ташқи дунёдан узилиб қолган раштликлар янги ҳафта бошидан бу муаммо ортда қолганидан суюнишмоқда.
Россиядаги муҳожир ўғиллари билан ўтган икки ой бадалида ҳар куни суҳбатлашиб туришдан мосуво бўлган раштлик Гулбаҳор хола улардан биридир.
- Раштда бўлган ўша урушлардан кейин телефонларни ўчириб қўйишганда роса хафа бўлгандим. Худога шукур, мана бугун яна қайта ишга туширилди телефонлар, жуда хурсандман, дейди Гулбаҳор хола.
Суҳбатдош Россиядаги ўғилларининг овозини эшитиш учун Раштдан Душанбегача бўлган қарийб бир кунлик йўлни босиб, ҳар икки ҳафтада марказга қатнаганини айтди.
Айни пайтда Рашт водийсида ўз мижозларига эга бўлган “Вавилон”, “МЛТ”, “Тожик телеком” ширкатлари ҳам бу ҳудуд билан алоқа тиклангани ҳақидаги хабарни тасдиқлашди.
Эслатиб ўтамиз, Рашт водийси билан телефон алоқаси шу йил 19 сентябрида водийнинг Камароб дарасида Тожикистон Мудофаа вазирлиги карвони пистирмадан ҳужумга учрагани ва бунинг ортидан ҳукумат кучларининг ноқонуний қуролланган гуруҳларни йўқ қилиш бўйича бошлаб юборган махсус амалиёти ортидан узилиб қолган эди.
Аммо ўтган шу вақт ичида тожик расмийлари бу узилишнинг сабабларини техник носозликлар билан изоҳлаб келдилар.
- Бунга техник носозликлар сабаб бўлган эди. Марказда телефон алоқаларидаги техник носозликларни тузатиш билан шуғулланадиган давлат унитар корхонаси фаолият кўрсатади. Қайсидир бир ширкат сўрови билан Рашт водийсидаги ўшандай носозликларни тузатиш вақтида қандайдир хатоликка йўл қўйишгани учун ускуналар ишдан чиққан эди. Мана ўша ускуналар янгилангани ортидан алоқа қайта тикланди, дея билдирди Тожикистон Транспорт ва коммуникация вазири Олим Бобоев.
Бироқ Тожикистон уяли алоқа операторлар уюшмаси раиси Ғофуржон Эркаев 23 ноябр куни мухбирингиз билан суҳбатда Рашт билан телефон алоқалари “юқори”нинг буйруғи билан узиб қўйилганини ва водийда вазият барқарорлашгач, алоқа тикланиши мумкинлигини билдирган эди.
Аснода Тожикистон Мудофаа вазирлигининг исми ошкор қилинмаслигини сўраган бир зобити ҳам бу айтилганларни тасдиқлар экан, ҳукумат кучларининг Рашт водийсидаги жангариларни йўқ қилиш амалиётларига халақит бермаслик учун ҳам телефон алоқалари узиб қўйилганини маълум қилди.
Унга кўра, бугунги кунда Раштдаги амалиётларнинг ҳукумат фойдасига якунланаётганининг бир сабаби ҳам бу водийда телефонларнинг ўчириб қўйилганида экан.
Аввалроқ суҳбатлашганимиз Гулбаҳор хола Раштда ҳукумат аскарлари ҳали ҳам кўп бўлишига қарамай, водийда тинчлик ҳукм сураётганини ва одамлар эмин-эркин ишга, бозор-ўчарга чиқиб турганини айтди.
Тожикистон Ички ишлар вазирлиги расмийси Маҳмудулло Асадуллоев эса Рашт амалиётлари ҳали ҳам давом этаётганини ва мулла Абдулло ҳамда Али Бедакий гуруҳлари тўла таслим бўлгач, амалиёт тугагани ҳақида расман билдирилишини маълум қилди.
Тожикистон Ички ишлар расмийси амалиёт натижалари ва унда ҳар икки томондан кўрилган талафотлар ҳақида расмий ахборот тарқатилиши ҳам кўзда тутилганини қўшимча қилди.
Аснода мустақил таҳлилчилар Рашт водийсида телефон алоқаларининг қайта тикланиши бу ҳудудда вазият барқарорлашаётганидан дарак эканини айтмоқдалар.
Гарчи Тожикистондаги уяли алоқа ширкатлари каттагина водий билан алоқалар узилиб қолгани ортидан кўрилган иқтисодий зарарларни ошкор қилмаётган эсалар-да, “Билайн” ширкатидан бир масъул ўзаро суҳбатда ўтган икки ойлик танаффусда зарар ўнлаб миллион сомонийни ташкил қилганини билдирди.