Президент Барак Обама АҚШ ва Россия ўртасида ядровий қуролсизланишга оид янги битимнинг Сенат тарафидан ратификация қилинишини олқишлади.
Чоршанба кунги музокараларда 71 сенатор шартномани қўллаб-қувватлади, 26 сенатор ҳужжат ратификациясига қарши чиқди.
АҚШ ва Россия президентлари Барак Обама ва Дмитрий Медведев ўтган апрел ойида Прагада имзолаган шартнома томонларга стратегик ядровий каллаклар сонини 1550 тага қисқартириш мажбуриятини юклайди. Бу аввалги битимдагидан 30 фоизга камдир.
Ҳар икки мамлакат парламенти томонидан ратификация қилинган ҳужжат 1991 йилда АҚШ ва СССР раҳбарлари томонидан имзоланган стратегик қуролларни қисқартириш битимининг ўрнини эгаллайди.
Амал қилиш муддати 2009 йилнинг бошида тугаган бу ҳужжат СССР президенти Михаил Горбачёв ва АҚШ президенти Жорж Буш томонидан имзоланган эди.