Зулфия Бегалиева: Уйимга Ортиқ Отажонов кириб келди!

Зулфия Бегалиева.

Озодлик мухлислари тўрткўллик ëлғиз она Зулфия Бегалиева операцияси учун эҳсон йиғишни давом эттирар экан¸ бу жараëнга Ўзбекистон ва Туркманистон Халқ артисти Ортиқ Отажонов ҳам қўшилди.

Етти йилдан буён тўшакка михланиб ётган тўрткўллик 43 ёшли Зулфия Бегалиевага суяк емирилиши билан боғлиқ дард хавф солмоқда. Агар зудлик билан унинг оёғи операция қилинмаса, Зулфия опанинг аҳволи янада оғирлашиши мумкин.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Зулфия сиздан нажот кутмоқда



Яратгандан ўзгадан умид қолмаган бўлса-да¸ Зулфия опа Озодликка бир неча бор қўнғироқ қилиб, радио мухлисларидан ёрдам сўраган эди.

- Яқинда бир туш кўрдим. Тушимда бир қўл келиб, мени қутқарди. Шу қўлни Озодлик, деб ўйладим. Ягона умидим Озодлик мухлисларидан. Озодликни кўпчилик эшитади. Яхшилар ёрдам қилинг. Агар оёққа туриб кетсам, қайтарардим. Мана ўғлим вояга етаяпти. Ўғлим қайтаради. Биздан қайтмаса, Худодан қайтсин, дея илтижо қилган эди Зулфия опа.

9 январ куни Озодлик билан суҳбатлашган Зулфия опа шу кунгача ҳаммаси бўлиб 2800 доллар пул келгани, 8 январ куни кечқурун уйига кириб келган Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов 800 доллар ташлаб кетганини билдирди.

Қуйида Зулфия опа билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.