“Ислом ва мусулмонлар” эшиттиришининг бугунги сонида яна бир бор араб дунёсида бўлаётган бугунги норозилик намойишлари, ғалаёнлар юзага келишидаги омиллар ҳақида суҳбатлашишни ният қилдик.
Суҳбат мавзуи шу кунларда дунё жамоатчилиги тилида турган аниқ ва лўнда саволдан келиб чиқди: Ўн йиллар давомида қарийб хонликда яшаган ва дунёда энг қимматли табиий бойликларга эга араб давлатларида ҳокимият алмашишини талаб қилиб одамларнинг кўчага чиқишида исломий факторлар кучли рол ўйнадими ёки ижтимоий?
Ғалаёнлар давомида ислом факторининг кўзга ташланмагани, жилла қурса, намойишчилар қўлида бирорта исломий мазмундаги шоир бўлмагани кўрилди.
Аксинча, Мисрда Таҳрир майдонига йиғилган норозилар тилларидан ислом динига зид келадиган шиорлар ва ҳазил-мутойибалар янграганига гувоҳ бўлдик.
Бугунги давра суҳбати иштирокчилари билан бу жараёнлар ҳақида суҳбатлашар эканмиз, албатта, бунга қиёсан Ўзбекистонга ҳам тўхталамиз ва бу борада ҳам саволимиз жуда оддий: Агар Ўзбекистонда қачондир халқ норозилиги юзага чиқаса, бунда ижтимоий факторлар ҳал қилувчи бўладими ёхуд исломий ?
Бугунги давра суҳбатида айни пайтда Швецияда яшаëтган ўзбекистонлик таниқли уламо Обид қори Назаров, Ғарб мамлакатларидан бирида истиқомат қилаëтган Тоҳир қори ака, ўзбекистонлик сиëсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов ва Мисрнинг Таҳрир майдонидаги воқеаларга гувоҳ бўлган ўзбекистонлик Аҳмаджон иштирок этади.
Давра суҳбатини қуйида тинглашингиз мумкин.