Тожикистоннинг Сўғд вилоятида 25 нафар имом-хатиб вазифасидан озод этилди. Дунёқараши бугунги ҳукумат расмийлари талабларига жавоб бермагани айтилаётган бу кишиларга етти йил давомида мазкур вазифада ишламаслик шарт қилиб қўйилди.
Сўғд вилоят раиси Қоҳир Расулзода куни кеча журналистлар билан бўлган учрашувда вилоятда болаларга диний таълим бериш қонун асосида олиб борилмаётганлигига урғу берди.
- Бугун аксарият шаҳар ва туманлардаги масжидлар ва шахсий уйларда фаолият кўрсаётган ноқонуний диний мактаблар борасида кўплаб мисоллар келтиришим мумкин. Бу мактаблар ҳеч қаерда қайддан ўтмаган. Ташвишлиси шундаки, бу мактабларда дарс бераётган домлаларнинг диний маълумоти йўқ, бирор-бир диний даргоҳни тугатмаган. Оқибатда айнан мана шундай мадрасалар талабалари диний-экстремистик гуруҳларга аъзо бўлишмоқда, номусга тажовуз, ўғирлик, қаллоблик ва бошқа жиноятларга қўл урмоқдалар, - деди Сўғд вилоят раиси Қоҳир Расулзода.
Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбари, вилоятда ўтказилган имтиҳон раиси Абдураҳим Холиқов фикрича, айрим дин уламолари ўз амри маъруфида бошқаларга хусумат ва ҳатто уларни таҳқирлашгача етиб бормоқда.
- Имтиҳон шуни кўрсатдики, айрим имомларимизнинг диний ва дунёвий билим савияси бугунги замон талабларига жавоб бермайди. Уларнинг кўпчилиги шариат қонунлари билан бирга қонунчилигимиздан ҳам бехабарлиги ташвишли ҳолдир. Шуни боис 25 нафар имом ўз вазифасидан бўшатилди, - деди Абдураҳим Холиқов.
Таҳлилчи Мақсуджон Ўринов фикрича, республика масжидларидаги аксарият имомлар диний таълимни уй шароитида олганлиги сабабли уларнинг диний ва дунёвий билим савияси бугунги давр талабига мос эмас.
- Аввало тавба-ю, рости гап, бир нарсани тушунолмай қолдим охирги пайтларда. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг, маърака бўлаяпти. Бу ерда энг ёши 70 ёшга борган, қолганлари 80 дан ошган нуроний кексалар ўтиришибди. Қуръон ўқишга келган домла ёши 30 ларда. Мана шу домлача отаси, бобоси тенг нуроний одамларга фарзанд тарбияси, одоб-ахлоқ ҳақида насиҳат ўқишини тасаввур қилиб кўринг. Назаримда, ҳозирги домлаларнинг ўзларини аввал хулқ-одобга ўргатиш керак, - дейди хўжандлик Мақсуджон Ўринов.
Сўғд вилоят дин уламолари шўроси аъзоси Абдураҳим Мирзомуҳаммадов фикрича, дин уламолари савиясини оширишда ва ёшларга таълим беришда ҳукумат биргина марказ билан чекланмаслиги, барча вилоятларда бунинг учун шароит яратиб бериши керак.
- Имомларимизнинг билим савиясини замон талабига мувофиқлаштириш учун ҳар бир вилоятда диний таълим марказлари ташкил қилиш керак. Бу имомларнинг билим савиясини оширишга кўмаклашади. Лекин Душанбе шаҳридаги битта Ислом институти билан чекланиб қолинаверса, ҳеч нарса ўзгармайди. Айтмоқчиманки, расмийлар ҳам хўжакўрсин учун бир кампания ўтказишида-ю, юқорига рапорт бериш билан кифояланишади, - дейди Абдураҳим Мирзомуҳаммадов.
Таҳлилчилар республикада мадрасалар, хусусий диний мактабларни ёпиш ва мусулмонларнинг Ислом дини фарзларини адо этишларига тўсқинлик қилиш орқали расмийлар диндорларга қарши курашни кучайтирганидан ташвиш билдирмоқдалар.
- Бу кураш бугун ёки кеча бошлангани йўқ. Ўша шўролар давридан буён давом этмоқда. Чунки бугунги ҳукумат аъзоларининг асосий қисмини айнан илгариги КПСС аъзолари ташкил этади. Жумладан, бултурги йил ҳам вилоят шаҳар ва туманларида масжид сифатида фойдаланилган 100 дан ортиқ бинога қулф урилди. Қанчадан-қанча ёшларимиз ватанини тарк этишга мажбур бўлди. Ҳижобга ўралган қизларни олийгоҳлардан қувиш авжига чиқди, - дейди таҳлилчи Мизробиддин Қосимзода.
Расмий маълумотларга кўра, шу кунда вилоятда олти юзга яқин ибодатхона расман қайдга олинган. Бу рўйхатга сунний ва шиа мазҳабидаги мусулмонлар масжидлари билан бирга насронийлар ва яҳудийлар ибодатхоналари ҳам киради. Мана шу масжидларнинг қошида саккизта мадрасалар мавжуд. Биргина Хўжанд масжиди ҳузуридаги мадрасада 200 га яқин талаба таҳсил олмоқда.