Қирғизистонда умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган ўзбек ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров нуфузли Мартин Энналз мукофотига номзод деб топилди.
Мартин Энналс жамғармасининг Женевада ўтган йиғинида Асқаров мукофотга беш номзоднинг бири сифатида танланди.
Қирғизистон жанубидаги этник зўравонликларни ёритишга уринган жалолободлик инсон ҳуқуқлари фаоли Азимжон Асқаров ўтган йил сентябрида бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.
Мартин Энналс мукофоти - ўнта етакчи халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти таъсис этган ва ҳомийлик қилувчи мукофотдир.
2008 йилда ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Мўътабар Тожибоева шу мукофот билан тақдирланган эди.