Бугун Яман пойхтатида норозилик намойишлари чоғида ўлдирилган 50 киши сафида бўлган фаолларни дафн этиш маросимига кўплаб одам йиғилди.
Қарийб 28 кишининг жасади Сана шаҳридаги университет биноси ёнига териб қўйилди. Бу ерда мамлакатни бир неча ўн йиллардан буён бошқараётган президент Али Абдуллоҳ Солиҳга мухолиф кучлар қарийб бир ой намойиш қилди.
Мухолифатчилар президентнинг истеъфосини сўрамоқда. Али Абдуллоҳ Солиҳ эса президентлик ваколати тугайдиган 2013 йилга қадар лавозимидан кетмаслиги айтмоқда.
Солиҳ 20 мартни “Миллий мотам куни”, деб эълон қилар экан, намойишлар чоғида снайпердан отиб ўлдирилган кишиларни “демократия учун жонини берганлар”, деб атади.
У бу кишиларнинг ҳаёти учун жавобгарлик улардан фойдаланиб, мамлакатда тартибсизликни юзага чиқаришга уринган мухолиф гуруҳларда, деб билишини айтди.