Фукусиманинг 3 реакторидан ишчилар олиб чиқилди

Япониядаги "Фукусима-Дайичи" атом заводида тутун пайдо бўлганидан сўнг 15 дақиқа ичида завод ишчилари эвакуация қилинди.

Япония расмийси Каору Ёшида ҳозир бу муаммо ҳал қилинаётганини баён қилди.

- Тахминан соат 3:55 ларда заводдаги учинчи реактор томида кулранг тутун пайдо бўлгани хабар қилинди. Шунинг учун биз ишчиларни эвакуация қилдик ва ҳозир вазиятни ўрганаяпмиз,- деди Япония расмийси.

Бу заводдаги жами 6 реактордан айнан учинчиси нисбатан хавфлироқ экани боис бу реактордаги ҳалокат жамоатчилик хавотирига сбаба бўлмоқда.