АҚШ президенти Барак Обама мамлакат Конгресси аъзоларига қарата қилган мурожаатида америкаликларни қарийб ўн йил аввал, 2001 йил 11 сентябр воқеалари пайти бўлгани каби бирдамликни намоён этишга чақирди.
Ўз чиқишида Обама Ал-Қоида етакчиси Усама бин Ладинни ўлдириш амалиётида қатнашганларни "миллат қаҳрамонлари", деб атади.
Оқ уй раҳбарига кўра, бин Ладиннинг йўқ қилиниши дунёни яна ҳам хавфсизроқ қилган.
2001 йил 11 сентябрида Нью Йорк ва Вашингтонда амалга оширилган ҳужумлар ва бир қатор бошқа террор амалларининг бош ташкилотчиси ҳисобланиб келинган 54 яшар Усама бин Ладин якшанба куни Покистоннинг Абботобод шаҳрида амалга оширилган рейдда отиб ўлдирилди.
У Қўшма Штатлар "қора рўйхати" бошидаги биринчи шахс эди.