Ал-Қоида гуруҳи ўзига вақтинча етакчи этиб Сайф ул-Одилни танлаганини эълон қилди.
Бу ҳақда Al-Jazeera телеканали хабар қилди.
АҚШ махсус кучлари Ал-Қоида етакчиси Усама бин-Ладинни 2 май куни ўлдирганидан кейин террор гуруҳи лидерсиз қолаётган эди.
Муҳаммад Иброҳим Маккавий номи билан танилган Сайф ул-Одил Миср махсус хизматининг собиқ полковниги бўлган. У 1980 йилларда Афғонистонда жанг қилган.
2001 йилда Эронга қочиб, у ерда тўққиз йил уй қамоғида ўтирган Сайф ул-Одил, араб матбуотига кўра, ўтган йили Покистонга келиб Ал-Қоида гуруҳига қўшилган.
АҚШ Сайф ул-Одилни 1998 йилда АҚШнинг Кения ва Танзаниядаги элчихоналарини портлатганликда айблаган.