Тошкент шаҳрининг Дўмбробод маҳалласидаги қабристонда кўп йиллик дарахтлар кесилмоқда.
Бу ҳақда Тошкентдаги манбаларга таяниб Фарғона.ру агентлигининг хабар қилишича, шу кунга қадар кўп йиллик улкан дарахтларнинг аксарият қисмига болта солинган ва улкан дарахтлар қулар экан, уларнинг остидаги қабрларга ҳам шикаст етмоқда.
Агентликка кўра, ўтган йили шаҳардаги Минор қабристонида ҳам кўп йиллик улкан дарахтлар кесилгани кузатилган эди.
Агентликнинг Тошкентдаги манбалари шаҳар бўйлаб танасидан ёғочсозликда фойдаланиш мумкин бўлган кўп чиллик чинор, эман ва қайрағоч кесилаётгани, улар билан ёнма-ён турган бошқа турдаги, мевали дарахтлар кўп йиллик бўлишига қарамай кесилмаётганига эътибор қаратмоқда.