Младич соғлиги бўйича шифокорлар хулосаси кутилмоқда

Ҳаагага экстардиция қилиниши кутилаётган Ратко Младичнинг соғлиги суд мажлисида иштирок этишини кўтара оладими ёки йўқми — бу бўйича бугун шифокорлар тиббий хулосаси очиқланиши кутилмоқда.

15 йилдан ортиқ судловдан қочиб юрган 69 ёшли Младич пайшанба куни Сербия шимолидаги қишлоқлардан бирида қўлга олинди.

90 йиллар бошида уруш исканжасида қолган Босниядаги серб армияси қўмондони бўлган ва уруш даврида геноцид, уруш ҳамда инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбланган Младич БМТ Трибунали томонидан қидирилаётган эди.

Радко Младич тўқсонинчи йиллардаги уруш давомида, шунингдек Сребреница шаҳрида босниялик мусулмонларни қатлиом қилганликда айбланган.