НАТО ҳужумида 14 афғонистонлик нобуд бўлди

Афғонистон расмийлари НАТО учқичлари мамлакат жанубида уюштирган ҳужум оқибатида 14 киши, шу жумладан, аёллар ва болалар нобуд бўлганини билдирди.

Ҳелманд вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Довуд Аҳмадий шанба куни Навзад туманида амалга оширилган ҳужум пайтида яна олти киши яраланганини айтди.

Вилоят ҳокими эълон қилган баёнотда ҳалок бўлган 14 кишидан 12 нафари болалар экани маълум қилинган.

НАТОнинг матбуот вакили майор Тим Жеймс воқеа юз берган жойда текширув олиб борилаётганини билдирди.