Сурия ҳарбийлари Жиср ал-Шуғурни ишғол қилди

Вертолёт ва танклар билан қуролланган Сурия қўшинлари Жиср ал-Шуғур шаҳрини ишғол қилгани айтилмоқда.

Бу ҳақда Сурия расмий телевидениеси берган хабарга кўра, ҳукумат қўшинлари шаҳардаги қуролли гуруҳларни тўлиқ маҳв этган.

Ҳукумт кучлари ҳужумига қадар шаҳарнинг аксар аҳолиси уни тарк этиб улгургани айтилмоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, ҳукумат ишғолидан қочган 5 мингдан ортиқ шуғурлик қўшни Туркияга ўтган.

Айни пайтда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Сурия президенти Башар ал-Ассад билан мулқот қилгани ва уни “ўз халқи талабларига қулоқ тутиш”га қаттиқ ундагани хабар қилинмоқда.