Роҳат Алиевга янги айблов эълон қилинди

Роҳат Алиев, Вена шаҳри, 2008 йил

Қозоғистон прокурорлари мамлакат президенти Нурсултон Назарбоевнинг собиқ куёви Роҳат Алиевни 2007 йилда ўғирлаб кетилган икки банкирни ўлдирганликда айблади.

2008 йилда Роҳат Алиев қатор айбловлар, жумладан, амалдаги ҳокимиятни ағдаришга уринганлик айби билан 40 йиллик қамоқ жазосига сиртдан ҳукм қилган.

Алиев сиёсий бошпана олган Австрия ҳукуматини Қозоғистонда адолатли судлов бўлмаслигига ишортирганидан кейин ватанига экстрадиция қилинмаган.

Қозоғистон Бош прокурори Асҳат Даулбаев Роҳат Алиев устидан янги суд жараёни бўлишини эълон қилди.

Роҳат Алиев ўзига қўйилган барча айбловни рад қилиб келган ва уни ҳукумат уюштирган фитна дея атаган.