Покистоннинг шимоли-ғарбидаги полиция идорасига бир гуруҳ жанггарилар уюштирган ҳужум учун масъулиятни покистонлик толиблар ўз зиммасига олди.
Ҳайдар Пахтунхва вилоятининг Дера Исмоил Хон шаҳри яқинидаги Колачи станциясида 25 июн куни амалга оширилган ҳужум оқибатида камида 10 нафар полиция ходими ҳалок бўлди.
Маҳаллий расмийларга кўра, ўзини портлатган худкушлардан камида биттаси аёл бўлган.
Покистонлик толиблар матбуот вакили Асадулла Аҳсан мухбирларга: "Аёлларнинг худкуш ҳужумчи бўлиши давлат раҳбарларидан покистонлик аёлларнинг хафсаласи пир бўлганини кўрсатади", деди.