Яманда 26 аскар ҳалок бўлди

Яман жанубидаги Зинжибар шаҳрида энг камида 26 ҳукумат аскари исломий жангарилар билан тўқнашувда ўлди.

Мазкур жангда 17 нафар жанггарининг ҳам ўлдирилгани айтилмоқда.

Яман мухолифатига кўра, 300 ҳукумат аскари исломий гуруҳлар тарафига ўтган. Расмийлар бу борада бирор изоҳ бергани йўқ.

Бир неча ойдан бери Яманда ҳукуматга қарши оммавий чиқишлар кузатилмоқда.

Мамлакат жанубида эса Ал-Қоида билан боғлиқ айирмачи гуруҳлар ҳаракатга келгани айтилади.

Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ Саудиядаги касалхонада муолажа олмоқда.

Али Абдуллоҳ Солиҳ июн бошида президент қароргоҳи ўққа тутилганида ярадор бўлиб мамлакатни тарк қилган эди.