Афғонистонда етти сапёр қатл қилинди

Афғонистон хавфсизлик кучлари ўтган ҳафта Фараҳ вилоятида ўғирлаб кетитган 28 нафар сапёрдан етти нафарининг боши танасидан жудо қилинганини билдир.

Хабарларга кўра, қатл қилинган сапёрлар жасадларини Афғонистон полицияси ва қабила оқсоқоллари топган.

Сапёрлар чоршанба куни толиблар фаол бўлган Фараҳ вилояти туманида ўғирлаб кетилган.

Бироқ толиблар вакиллари сапёрлар ўғирлаб кетилгани учун масъулиятни ўз зиммасига олмаган.