Шифохонага тушган Саодат Омонова очликни мажбуран тўхтатди. Малоҳат Эшонқулова эса акцияни давом эттирмоқда.
Очликнинг 16-кунида қон босими кўтарилиб кетган ва мутлақ ҳолдан тойган Саодат Омонова тез ёрдамда шифохонага олиб кетилди.
У билан бирга шифохонага борган Малоҳат Эшонқулованинг ўспирин қизи Зарнигор Саодат Омонованинг бир неча шифокор кўригидан ўтказилгани ва шифокорлар унга ташхис қўя олмаётганини айтди.
Унинг ёнида бўлган Саодат Омоновага ҳам икки оғиз савол бердик.
Озодлик: Саодат опа, аҳволингиз яхшими энди?
- Ҳа енгилман анча.
Озодлик: Нима бўлади энди, очлик акцияси тўхтадими опа?
- Ҳа, мажбурман тўхтатишга, - дейди Саодат Омонова.
16 кундирки Ўзбекистон телевидениесининг собиқ журналистлари Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқулова уйида очлик акциясини давом эттираётган эди.
Эндиликда Малоҳат Эшонқулованинг ўзи акцияни давом эттирмоқда ва уни бу ҳаракатдан қайтаришга уринган Аваз ака – Малоҳат Эшонқулованинг турмуш ўртоғи сўнгги уч кун ичида аёлларнинг мутлақо мажолсиз қолгани ва бунга Ўзбекистондаги мутасадди идораларнинг мутлақо бепарволигидан куйиниб сўзлади.
- Менинг онам буларни эшитиб реанимацияга тушиб қолди. Келсам, қизим очлик эълон қилган экан, Зарнигорни тўхтатиб олдим. Буларга айтсам, “йўқ”, деб туриб олишди. “Бўлди қилинглар. Бу ëқда ҳеч кимнинг иши йўқ сизлар билан, нима қиласизлар?" дедим қайта-қайта, - дейди Аваз ака.
Аваз аканинг сўзларига кўра, икки журналист аввалига Ўзбекистон телевидениесидаги цензура, маҳаллийчилик ва коррупциядан, кейин эса ҳуқуқ-тартибот идораларининг уларга нисбатан ноқонуний муносабатларидан арз қилиб, мамлакатнинг ўнлаб мутасадди идораларига қилган мурожаатларига шу кунга қадар бирор жавоб берилмаган.
Учрашув талаб қилинаётган Ўзбекистон президенти Ислом Каримов маъмуриятидан, ҳатто, бир бора телефон қўнғироғи бўлмаган.
Журналистлар ўзига расмий вакил этиб тайинлаган ҳуқуқ фаоли Суръат Икромов, ҳатто, бу икки журналист расман мурожаат йўллаган хориж элчихоналари ва дипломатик корпусларидан бирор вакил келмаганидан таажжубда эканини айтди.
- АҚШ элчихонаси билан кеча гаплашганимда “Бориш ниятимиз бор. Хабаримиз бор”, деган эди. Мана шу кунларда боришни ваъда қилди. Германия, Англия элчихонаси билан гаплашдим. У ерда мана шу вазифани бажарадиган одамлар отпускада экан. Мана шунақа аҳвол. Гап фақат элчиларда эмас. Бу хабар дунëга ëйилиб бўлди. Лекин ҳукуматнинг бунақа аҳволга эътиборсизлик билан қараëтгани мени ҳайрон қолдираяпти охирги вақтда, - дейди Суръат Икромов.
Озодлик мухбири ҳам АҚШ ва Германиянинг Тошкентдаги элчихоналарига боғланди ва бу борада аниқ жавоб олишга муваффақ бўлмади.
Шу тариқа, гарчи журналистлардан бири шифохонага тушгани боис мажбуран очликни тўхтатган бўлсада, Ўзбекистондаги мутасадди идоралар ва расмий ташкилот, шунингдек, хорижий дипломатик корпус вакиллари сукут билан кузатаётган очлик акцияси 16 кундирки давом этмоқда.
Тиббиётчилар бу тахлит тайёргарликсиз бошланган очликнинг 12 кунидан сўнг киши организмида тўхтатиб бўлмайдиган жараёнлар бошланиши ва одатан, бундай очликдан чиқиш чоғидаги эҳтиёсиз биргина қадам ўлимга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантиради.
Агар президент билан учрашса, Ўзбекистон телевидениеси ва телерадиокомпанияга раҳбар ташкилотлардаги цензура, порахўрлик, маҳаллийчилик каби иллатлардан давлат раҳбарини бохабар қилиш орзусида очлик акциясига қўл урган икки журналист аёл ҳақида акциянинг 16 кунига келиб Ғарбдаги етакчи нашрлардан бири саналган The Wall Street Journal мақола ёзди.
“Икки журналист ўзи муқаддам ишлаган ва цензура мавжудлиги учун айблаган давлат телевидениеси билан низоси ортидан қилган норозилик намойишлари боис ҳибсга олинди ҳамда жаримага тортилди”, деб ёзган The Wall Street Journal нашри президент Ислом Каримов билан учрашувни расман талаб қилиб, 27 июндан уйида очлик акциясини бошлаган журналистлар тақдирига ҳукуматнинг беэътиборлигини алоҳида қайд этган.
Айни мазмундаги мақола яна бир неча Ғарб нашрларида чоп этилди.
Эслатамиз, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Ёшлар" телеканалида ишлаб келган журналистлар Саодат Омонова ва Малоҳат Эшонқуловалар телевидениедаги қонунбузарликларга чек қўйилишини талаб қилиб, ўтган йили 6 декабр куни илк бор Тошкентнинг марказий майдонида пикет ўтказганидан кейин 9 декабр куни ишдан ҳайдалган эди.
27 июн куни Ўзбекистон президенти девони олдида очлик акциясини ўтказа бошлагач, милиция ходимлари томонидан олиб кетилиб, уч миллион сўм жаримага тортилганларидан кейин Малоҳат Эшонқулова ва Саодат Омонова норозилик сифатида очлик акциясини бошлаган эди.