Ўзбек йигит тўккан қаҳва жанжалга сабаб бўлди


"Шанба тунда Санкт-Петербург яқинидаги Ломоносов шаҳарчасидаги “Вояж” кафесида тўкилган бир чашка қаҳва катта жанжалга сабаб бўлди"¸ деб ëзади маҳаллий нашрлар.

Бу жанжалга Ўзбекистон фуқаросининг қаҳвани бармендан олаëтиб¸ уни касса машинасига бехосдан тўкиб юборгани сабаб бўлган. Бузилган касса машинаси учун компенсация талаб қилингач¸ 1000 рубл ташлаб кафени тарк этаëтган ўзбекистонлик йигит эшик олдида телефонда гаплашиб турган маҳаллий фуқаролардан бирига урилиб кетган ва воқеа жойидаги руслар ўзбекистонликка қарши ҳужумга ўтишган.

Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари¸ жанжал иштирокчиларидан учтасини ҳибсга олган¸ улардан бирининг 26 яшар Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда. Россия Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг билдиришича¸ жанжал иштирокчиларидан икки маҳаллий йигит енгил жароҳат билан касалхонага ëтқизилган.

Ҳозирда жанжал иштирокиларига нисбатан жиноий иш қўзғаш масаласи кўриб чиқилмоқда.