Мушук ва ит ватан танлаганида...

cat in Istanbul

Мушуквой ва ит ватан танлаганида Истанбулда туғилишни орзу қилган бўлар эди.

Истанбулни эсласам кўчада юрган мушук ва итлар кўз олдимга келади. Ҳар ким ўзича қайсидир шаҳарни, давлатни эслаб қолади. Мени ҳайратлантиргани айнан кўчадаги ҳайвонларга истанбулликларнинг меҳрибонлиги эди.

Сайёҳлар билан гавжум Истанбул аҳли мушук ва итларни кўчада кўрса урмайди, ўлдирмайди, қамаб ҳам қўймайди. Улар Истанбул фуқароларидек эркин, хотиржам.

Истанбул мушукларининг суратларини сизнинг эътиборингизга ҳавола этаман:

Истиқлол мушуги

Истанбул мушукларини эски шаҳарда кўп учратасиз. Айнан сайёҳлар гавжум бўлган Истиклал кўчасида мана бу оқ-қора мушуквой ҳам емиш кутиб ўтирган эди.


Машина ишқибозлари


Истанбуллик мушуклар автомашиналар устида офтобда тобланиб ётишни хуш кўради.

Кафе мушуги

Истанбул кафеларида буюртма олишларини кутиб ўтирган мушуклар ҳам кўп учрайди.

Истанбулликлар мушукларига меҳрибон

Менинг мушукчам
Дайдивойларни махсус мушуклар емаги билан сийлайдиганлар анча.


"Мени ҳам мехмон қилинг"

Агар жуда ҳам оч қолиб кетса, мушуквой сиздан ялиниб сўраши ҳам мумкин.

"Мени олиб кетинг"


"Мен Истанбул тумориман"

Зоодўконда дайди мушуклар янги эгаларини кутишади.


"Намунча сайёҳлар кўп"

Галата минораси атрофида сайёҳлар орасида мушуквой кезиб юрибди

"Биров хафа қилса менга айтинг, хоним"

Истанбулда полицияда хизматни орзу қилган мушуклар ҳам бор.

"Телефон олиб берасизми, опа?"

Мобил телефон дўконига клиб турадиганлари ҳам бор.


"Мен далматин мушугиман"


"Биз томонга бир қараб қўй"


"Биз махфий кузатув олиб бораяпмиз"



"Истанбулда яшашдан жуда бахтлиман"


"Мен қораманми?"




"Пойафзалингизни таъмирлаш менинг ҳам қўлимдан келади"



"Мен бозорда шим сотаман"


"Айланайин, ўргилайин, опоқини меҳмон қилгин"


"Яқинда мушуклар авлодини яна кўпайтираман"


"Ит ва мушук тинч яшай олади"


"Мушуклар жаннати"


Ёшлигимда мушукларни хафа қилганларга ёши улуғлар "урма, мушукни пайғамбаримиз силаган" дейишар эди. Балки Ўзбекистон мушуклари ва итлари хозир Истанбулни орзу қилишаётгандир...