Афғонистонда ҳукумат биноларига ҳужум қилинди

Афғон расмийларига кўра, бир гуруҳ қуроллилар ва ҳудкуш ҳужумчилар бугун мамлакат жанубидаги Ўрузгон вилояти маъмурий маркази ҳисобланган Тарин Кот шаҳрида ҳукумат биноларига ҳужум қилган.

Ҳужумлар оқибатида тинч аҳоли вакилларидан 20га яқин одам нобуд бўлган.

Ҳалок бўлганлар орасида Би Би Си мухбири ҳам борлиги айтилмоқда.

Ҳужумга жавобгарликни Толибон зиммасига олди.

Бир кун аввал Қандаҳорда шаҳар хокими ўлдирилган эди.