Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон дипломатик идорасига махсус нота йўллаб¸ қозоғистонлик алпинистларнинг ушланиши билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритишни сўради.
Июл ойининг 20-кунида Қозоғистонда 12 нафар алпинистнинг ғарбий Тян-Шан тоғларида бедарак йўқолгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Орасида тўққиз нафар ўсмир ҳам бўлган мазкур гуруҳни қидириш ишларига қутқарувчилар¸ полиция ва чегарачилар жалб этилди. Қидиришнинг учинчи кунида қозоғистонлик алпинистларнинг Ўзбекистон чегарачилари томонидан қўлга олингани ҳақида маълумот пайдо бўлди.
Фарғона.ру ахборот агентлигининг билдиришича¸ ҳозирда ўсмирлар махсус приëмникда сақланмоқда¸ қолган алпинистларни эса Ўзбекистон томони чегарани ноқонуний равишда кесиб ўтиш ва ўқ отиш қуролини олиб ўтишда айбламоқда. Айтилишича¸ алпинистлардан бирининг ëнида патрон ва винтовка бўлган.
Ҳозирда мазкур воқеа юзасидан тергов ўтказаëтган Ўзбекистон расмийлари ўсмирларнинг ота-оналари ҳар бири учун 1 миллион сўм ëхуд 580 АҚШ доллари миқдорида жарима тўласа¸ озод этилишини билдирмоқда.