Полша комиссияси Л.Качински самолёти ҳалокатига оид хулосани очиқлайди

Полша ҳукумат комиссияси 2010 йил апрел ойида Россияда ҳалокатга учраган ва президент Лех Качински ҳамда бир неча ҳукумат расмийларини ҳаётдан олиб кетган самолёт ҳалокати юзасидан ўз тергови натижаларини эълон қилиши кутилмоқда.

Қалин туман боис Смоленскка қўниш чоғида ҳалокатга учраган самолёт борида жами 96 киши ҳалок бўлган эди.

Шу йил январ ойида Россия томони эълон қилган ҳисоботда бу ҳалокат Полша расмийлари томонидан йўл қўйилган хато сабаблигина юз бергани айтилган ва бу Полшада катта норозиликларга сабаб бўлган эди.