Қозоғистондаги портлашда уч одам ўлди

Жума куни Қозоғистоннинг Актобе вилояти "Жанажўл" массивидаги отишма ва портлашда уч киши ҳалок бўлди.

Актобе Ички ишлар департаменти маълумотига кўра, "Жанажўл" массивидаги дала ҳовлилардан бирида полициячилар текширув ўтказаётган пайтда номаълум шахслар полициячиларни ўққа тутган ва уйни портлатиб юборган.

Портлаш натижасида бир полициячи ҳалок бўлган, портлашни уюштирганлардан бири воқеа жойида ўлган, яна бири шифохонада жон берган.

Актобе полициясига кўра, номаълум шахслар 10 июл куни ўлдирилган 22 ёшли йигит ўлимида гумонланган.