Тожикистон ҳукумати қошидаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдураҳим Холиқов жамиятни диний дунёқарашдан тозалаш ташаббуси билан чиқди.
“Азия плюс” рўзномасининг хабар қилишича, ҳукумат мулозими Холиқов президент Имомали Раҳмонга ёзган мактубида республикадаги диний хусусиятга эга бўлган сиёсий партиялар ва барча нодавлат ташкилотларга қарши аёвсиз курашиш таклифини ўртага ташлаган.
Абдураҳим Холиқов “Азия плюс” рўзномасида ёйинланган хабарни “асоссиз”, деди.
Аммо ҳукумат мулозими “Асоссиз хабарнинг матбуотда нашр қилингани ва бу ўз навбатида жамиятда айрим тушунмовчиликлар келтириб чиқараётгани учун нега рўзномага раддия билдирилмади?” деган саволимизга жавоб беришдан бош тортди.
Аснода диний характерга эга бўлган Марказий Осиёдаги ягона сиёсий партия - Ислом уйғониш партияси масъуллари Дин ишлари бўйича қўмита раиси Холиқовнинг таклифи жамиятдаги барқарорликка салбий таъсир этиши мумкинлигини иддао қилмоқда.
Мазкур партиянинг “Азия плюс” рўзномасига интервю берган масъули Маҳмадали Ҳайит Адбураҳим Холиқовни “Сиёсий партиялар тўғрисидаги қонун”га хилоф равишда иш кўраётганликда айблайди.
- Булар реакцион ва радикал оқимлар билан курашиш ўрнига, қонуний сиёсий партиялар билан курашмоқда. Лекин улар ўз мақсадларига эришолмайди, иншаоллоҳ, - дейди Ислом уйғониш партияси муовини Маҳмадали Ҳайит.
Мазкур партиянинг бошқа бир масъули Саидумар Ҳусайний ақл тарозисига ўлчанмай, давлат раҳбарига ҳавола қилинаётган бу каби таклифлар мамлакат мусулмонларининг кескин норозилигига сабаб бўлиши мумкинлигига шубҳа қилмайди.
- Афсуски, айрим ҳукумат масъулларининг динимизга нафрати кейинги пайтлар аниқ сезилиб қолаётир. Улар турли баҳоналар, масалан, диний экстремизм, террорчиликнинг жамиятга таҳдиди баҳонасида динимиз ривожига тўсқинлик қилмоқда. Шунга қарамай, ўтган йилларга нисбатан Ислом жамиятимизда анча илгарилаган. Менимча, бу илгарилаш айрим мулозимларни гангитиб қўйган ва улар кўпинча нима деяётганларини ўзлари ҳам билмайди, - дейди Тожикистон Исломий уйғониш партияси вакили Ҳусайний жаноблари.
Тожикистон Стратегик тадқиқотлар маркази таҳлилчиси Сайфулло Сафаров Дин ишлари бўйича қўмита раиси таклифини қувватламаслигини айтар экан, бундай таклиф ўзини демократик ва дунёвий деб танитган мамлакат сиёсатига тўғри келмаслигини қайд этади.
- Аслида сиёсий партиялар билан ишлаш Адлия вазирлиги, Стратегик тадқиқотлар маркази каби маълум тизимлар ваколатига киради. Сиёсий партиялар фаолиятини назорат қилиш ёки чеклаш Дин ишлари бўйича қўмитанинг иши эмас. Дин ишлари бўйича идора раиси Холиқов ўз хизмат ваколати доирасидан чиққан ҳолда иш юритмоқда. Баъзида давлат мулозимларининг ана шундай кўр-кўрона иш тутишлари Тожикистоннинг халқаро майдондаги обрўсини тушириб юбормоқда, - дейди таҳлилчи Сайфулло Сафаров.
Бошқа бир таҳлилчи Абдуғани Мамадазимов мулоҳазасича, тожик жамиятидаги баъзи дин уламолари ва янги пайдо бўлган айрим диний оқимлар ўзларининг нотўғри ақидалари билан жамиятнинг яхши томонга юз буришига ғов бўлаётир.
Бу эса, таҳлилчи фикрича, жамиятнинг исломийлашувидан чўчиётган расмийларни динга қарши қайрамоқда.
- Аммо ҳукумат қанчалик курашмасин, тожик жамиятида исломийлашув жараёни шунчалик авж олаётгани кузатилади. Масалан, Рамазон ойи бошланиши билан шаҳардаги спиртли ичимликлар сотадиган ўнлаб дўконлари ёпилдики, бу аввал кузатилмаган. Яъни фуқаролар Ислом қонунларига зид деб қаралган унсурларга қарши мустақил, очиқдан-очиқ курашмоқда. Бу эса йилдан-йилга жамиятимизда исломийлашув жараёни тезлашаётганидан дарак. Менимча, жамиятни исломий дунёқарашдан тозалашга уриниш мантиқсизликдир. Зеро, бу ҳаракат иқтидордаги ҳукуматни боши берк кўчага киритиб қўяди, - дейди Абдуғани Мамадазимов.
Аснода Тожикистон президенти девонининг ҳуқуқий масалалар бўйича бўлимида ишловчи ва исми ошкор этилмаслигини сўраган ходими давлат раҳбари номига Дин ишлари бўйича қўмита раисидан шу мазмундаги мактуб тушганини маълум қилар экан, кўп ҳолларда жамият норозилигини келтириб чиқариши мумкин бўлган бу хил таклифлар эътиборга олинмаслигини билдирди.