Ҳукумат қарори ўзбек сўмини янада обрўсизлантирди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг авиачипталарни валютага сотиш ҳақидаги 224-сонли қарори ўзбек сўми муомала доирасини яна торайтирди.

Иқтисод мантиғига кўра муомала доираси торайган валюта қадрсизланишга юз тутади.

Ўзбекистонликларнинг меҳнат муҳожири сифатида ва майда тужжорлик боис тез-тез мамлакат ташқарисига сафар қилиниши ва ташқаридан келаëтган туристлар оқими инобатга олинса, муомаладан чиқарилган ўзбек сўми миқдори анчайин катта.

Биз суҳбатлашган иқтисодчи ва таҳлилчилар бу қарорни шундоқ ҳам инфляция денгизида чўкаëтган сўм кемаси тагига осилган тош сифатида малакалашди.

Ўзбек иқтисодий ҳаëтини яхши билган Наманган машинасозлик заводининг собиқ раҳбари Абдувоҳид Паттаев бу қарор ўзбек иқтисодиëтига жиддий зарар келтиришини айтди.

Ўзбекистонлик таҳлилчи Қаҳрамон Алиевга кўра ўзбек сўми бу қарордан олдин ҳам анча қадрсизланиб бўлганини айтади.

Бирдамликнинг Ўзбекистон бўйича раҳбари Дилором Исҳоқова ўзбек сўмининг қадрсизланиши латифаларга мавзу бўлганини айтади.

Таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Елена Урлаева қадрсизланган ўзбек сўмини деворга гулқоғоз сифатида ҳам ишлатиб бўлмаслигини айтади.

Суҳбатдошларимиз фикрларидан чиқадиган xулоса ўзбек сўми чўкмоқда.

Чўкаëтган одамни қутқарув чамбараги билан қутқариш мумкин. Қийшайган бинога тиргак қўйилади. Xаста одамга дори берилади. Xўш сўмни қандай қутқариш мумкин?

Абдувоҳид Паттаев ўзбек сўми тушиб қолган таназзулдан чиқиш йўлини иқтисод ривожида деб билади.

Таҳлилчи Қаҳрамон Алиев Марказий банк тизимини ислоҳ қилиш керак дейди.

Ҳуқуқ фаоли Дилором Исҳоқова эса масала ечимини тузум ислоҳида кўради.