Давлат котиби Ҳиллари Клинтон АҚШ Европа, араб ва бошқа давлатларни Сурия ҳукуматига кўпроқ босим ўтказишга ундашини айтди.
Клинтон президент Башар ал-Ассад етакчилигидаги режимни 2 мингдан ортиқ одамнинг ўлими учун масъул, деб айблади.
- Бу ҳафта ичида Ассад режими ўз фуқароларига қарши зўравонларча ҳужумни давом эттиргани ва кучайтирганини кўрдик. Баъзан, кўчаларда юз бераётган фожеанинг кўламини ўта мавҳум рақамлар орқали аниқ кўриш имконига эга бўлмасмиз, аммо бир ёшли боланинг Сурия танклари ва қўшинлари томонидан отиб ўлдирилиши у ерда нима бўлаётганининг яққол далилидир, деди Ҳиллари Клинтон.
Яқинда АҚШ ва Россия Сурия ҳукуматининг ҳаракатларини қораловчи позициясни янада кескинлаштирган эди.
Ҳама шаҳридан олинган сўнгги маълумотларга кўра, Ассад режими ҳарбийларининг бу шаҳарга ишғоли чоғида яна ўнлаб фуқаро ўлдирилган.