Кеча Парижда Франция президенти Николя Саркози ва Германия канцлери Ангела Меркел евро зонаси давлатлари қарзлари билан боғлиқ бўҳронни бартараф этиш чораларини муҳокама қилдилар ҳамда Евро зонасига кирган давлатларни иқтисодиёт ва солиқ сиёсати соҳасида тиғизроқ ҳамкорлик қилишга чақирдилар.
Учрашув арафасида Германия жорий йил апрели билан июни орасида иқтисодий ўсиш суръати пасайганини эълон қилди.
Мутахассислар давлат қарзлари билан бўҳронини ҳал қилишнинг энг яхши йўли еврозонага аъзо давлатлар сотиб олиши мумкин бўлган Европанинг муштарак заёмларини чиқаришдан иборат, деган фикрда.
Бироқ Германия бу таклифни қўллаб-қувватламаяпти.
Германия ва Франция 17 давлат аъзо бўлган евро зонасидаги энг йирик иқтисодиётга эга давлат ҳисобланади.