Қирғизистонда қийноқларни йўқ қилиш учун куч тизимлари таркиби турли миллат вакилларидан иборат бўлиши лозимлигини президент Ўтунбаева таъкидлади.
Қирғизистонда ҳуқуқ-тартибот тузилмаларида қийноқларни йўқ қилиш йўллари борасида жамоатчилик турли фикрларни билдирмоқда. Айримлар бунинг учун куч тизимларида ислоҳотлар олиб бориш кераклигини айтса, баъзилар айбдорларни аёвсиз жазолаш керак, деган фикрда.
Қирғизистон президенти Роза Ўтунбаева шу ҳафта ўртасида Ўшга қилган сафари чоғида мазкур муаммони ҳал қилиш учун куч тизимида турли миллат вакиллари сонини кўпайтириш ташаббусини кўтарди:
- Майли рус, татар, майли ўзбек бўлсин, ўшаларнинг барчасини милицияга жалб қилиш керак деган, талаб қўямиз. Можародан кейин куч органларига бошқа миллат вакиллари жалб қилинсин, деган олтин қоида бўлиши керак. Бизда бошқа миллат вакиллари ҳуқуқ тузилмаларида можародан аввал ҳам оз бўлган. Сўнгги йилларда уларнинг сони жуда камайиб кетибди. Милицияга ишонч бўлиши керак экан. Қийноқлар ёки бошқа ёмонликлар бўлмаслиги учун ўша ерда бошқа кўзлар бўлиши керак экан, - деди Роза Ўтунбаева.
Президентга кўра, куч тизимлари учун турли миллат вакилларидан иборат кадрларни тайёрлаш чоралари кўрилиши керак:
- Бунинг учун Ўшда ҳам милиция мактабини очиш ёки Бишкекдан бу ёққа милиция мактабини кўчириш керак,- деди Роза Ўтунбаева.
Махаллий ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, маҳбусларга нисбатан қийноқлар мамлакат жанубида кўп кузатилади. Бу иллат 2010 йилги Ўш қирғинидан сўнг авж олган.
Қолаверса, Ўшда куч тизимлари ходимларининг таркиби асосан қирғиз миллатидан иборат бўлгани ва қийноқлар кўпроқ ўзбекларга нисбатан қўлланилиши ҳам айтилади.
Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Марат Ўрўзбаевга кўра, милицияга бошқа миллат вакилларини жалб қилиш ишлари президент баёнотидан аввал бошланган. Унинг айтишича, Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимларининг 10 фоизга яқини бошқа миллат вакилларини ташкил қилади ва уларнинг 7 фоизи ўзбеклардир.
- Бизга бундан аввал бошқа миллат вакилларини ҳам милицияга ишга олиш ҳақида топшириқ берилган. Ҳозир бунинг устида ишлаяпмиз. Айтишим керакки, айни пайтда Ўш милициясида 592 ходим бўлса, уларнинг 7 фоизини ўзбеклар ташкил қилади. Элликка яқин ўзбек миллатидаги ходимлар ишлайди. Уларнинг сонини кўпайтириш мақсадида сўнгги пайтларда яна 3 ўзбек ходимни ишга олдик. Ростини айтганда биз уларни ишга кўп таклиф қиламиз, бироқ милицияда ишлашни хоҳловчилар оз бўлаяпти,- деди Марат Ўрўзбаев.
Айни пайтда ўз исмини айтишимизни истамаган ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири Ўш шаҳар ички ишлар бошқармаси раҳбарининг сўзларига қўшилмайди.
Ҳуқуқ фаолиги кўра, Ўшда истиқомат қилувчи турли миллат ёшлари орасида ҳам милицияда ишламоқчи бўлган одамлар кўп. Бироқ...
- Милицияга осонлик билан ишга киролмайди. У ерда ўзининг ставкалари, прорахўрликлари бор. Ўзбеклар ишга киргани бормайди ҳам, борган билан ишга ҳам олмайди. Ҳар хил баҳоналар билан четлатаверади.
Озодлик: Талаб қилинган пулни берсачи?
- Бу ким орқали берилишига боғлиқ. У ерга ҳар ким ҳам ишга олиб кира олмайди. У ерга обрўли одамлар ишга олиб кириши мумкин, таниш орқали. Масалан, милициядаги оддий лавозимларга, оддий постдаги милиционерликка ишга жойлашиш ҳам жуда қийин, - дейди суҳбатдошимиз.
Ўшлик журналист Салтанат Файзуллаеванинг фикрича, қийноқларга қарши курашда милицияда бошқа миллат вакилларининг ишлаш ёки ишламаслиги ҳеч нарсани ҳал қилмайди.
- Агар “ишлатамиз”, деса, милиция, суд, прокуротурада ҳам ўзбеклар ишлашни хоҳлайди. Лекин бу ерда гап милицияда ўзбекларнинг ишлаш-ишламаслигида эмас. Милицияда қирғиз ишлайдими, бошқа миллат ваикли ишлайдими, бундан қатъий назар, барча одамларга бир ҳилда тенг муносабат бўлса, “ўзбек йўқлиги учун ўзбек, бошқа миллат йўқлиги учун бошқа миллат қийналяпти”, деган гап бўлмайди, -деди Салтанат Файзуллаева.