Ҳайратон-Мазори Шариф темир йўли ўтган ҳафта охирида ниҳоят ишга туширилди.
“Ўзбекистон темир йўллари” ширкати йўл қуриш ишларини июл ойида тугатишни режалаётган эди.
Ширкат раҳбари Расул Ҳолиқов бир қатор ҳуқуқий ва техник масалалар сабаб темир йўл ишга туширилиши кечиктирилганини айтган эди.
Ҳолиқовга кўра, эндиликда техник масалалар - Афғонистонда тепловоз ва вагонларни сақлаш учун махсус жойларнинг йўқлиги ва малакали афғон темирйўлчиларининг етишмаслиги билан боғлиқ масала ҳал этилган.
“Ҳайратон - Мазори Шариф” ўртасидаги 75 километрлик асосий темир йўл орқали юклар ва йўловчилар ташилиши режаланган.
Қиймати 129 миллион АҚШ долларига тенг экани айтилаётган бу лойиҳа Осиё тараққиёт банки томонидан молиялаштирилган.