30 август куни матбуотга маълум бўлишича, Тошкентда 7 йилга қамалган ОИТСга қарши кураш фаоли Максим Попов жорий йилнинг 9 июн куни озодликка чиққан.
Фергана.ру агентлигининг Попов яқинларига таяниб тарқатган маълумотига кўра, Максимнинг қамоқ жазоси аҳлоқ тузатиш ишларига алмаштирилиб, у оиласи бағрига қайтган.
ЮНИСЕФ дастури доирасида ўзбекистонликларни ОИТС/ОИТВдан сақланишга ўргатиш мақсадида махсус қўлланма ëзган руҳшунос йигит ўз тавсиялари билан ëшларни ғайриижтимоий ҳаракатга ундайди¸ деб топилганидан сўнг, 2009 йилнинг сентябрида 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Суд ҳукмига кўра, Попов 2 миллион сўмдан зиёд маблағни ноқонуний ўзлаштирганликда ҳам айбдор, деб топилган эди.
Кейинчалик PSI (Population Service International) халқаро ташкилоти Максим Попов раҳбарлигидаги “Изис” ташкилотига грант сифатида берилган 2 миллион сўм бўйича ҳеч қандай молиявий эътирози йўқлигини билдирди.
Максимнинг озод бўлгани орадан қарийб уч ой ўтгач маълум бўлди, унинг қамоқда экани ҳам Попов озодликдан маҳрум этилганидан сўнг орадан тўрт ой ўтгачгина матбуотга ошкор бўлган эди.