Сурияда ҳайит куни 7 намойишчи ўлдирилди

Сурияда Рамазон ҳайити бошланганига қарамай аксилҳукумат чиқишлари иштирокчиларига қарши ҳарбий амалиётлар давом эттирилмоқда.

Маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячиларидан олинган хабарларга қараганда, бугун Дераа, Хомс шаҳарларида ҳамда пойтахт Дамашқ атрофидаги кўйларда ҳарбийлар ўт очган. Камида етти киши ўлдирилган.

Айни пайтда Сурияга қарши халқаро босим кучайиб бораяпти.

АҚШ Давлат департаменти Туркия ва Араб давлатлари лигасини қўллаган ҳолда, Башар Ассад халқаро миқёсда аввалгига нисбатан янада "кўпроқ яккалаб қўйилган"ини таъкидлади.

Аснода Европа Иттифоқида Сурияга нисбатан санкция қўллаш масаласи кўрилмоқда.

БМТ маълумотига кўра, Сурияда март ойидан буён 2200 дан зиёд одам ўлдирилган.
***