БМТ Хавфсизлик кенгаши Ню Йоркда ўтказилган Косоводаги вазият бўйича муҳокама сўнгида ҳеч қандай ҳужжат имзоламади.
БМТнинг Косоводаги вакили Фарид Зарид ўз ҳисоботида расмий Приштина ва Белградни Косово шимолидаги таранглик учун кескин танқид қилди.
Ўтган июл ойининг охирида Косово полицияси махсус гуруҳи Сербия билан чегараолди ҳудудига жойлаштирилганидан норози бўлган косоволик серблар полиция билан тўқнашгани боис Приштина билан Белград ўртасидаги муносабатлар кескинлашган эди.
Айни пайтда НАТО расмийлари Косоводаги тинчликпарвар кучлари сонини қисқартириш ҳам кечиктирилганини маълум қилди.
НАТО жорий йилнинг охиригача Косоводаги 5000 нафар ҳарбийлар сонини икки бараварга қисқартиришни режалаштирган эди.
Расмий Белград 2008 йилда Косово мустақиллигини эълон қилган ва ҳозирга қадар Косово мустақиллигини 80 та давлат тан олган.