Исроилда яшаш қимматлашгани боис бир неча юз минг фуқаро норозилик намойишига чиқди.
Тел-Авив, Қуддус, Хайфа ва бошқа жойларда шанба куни кечқурун бўлган норозилик акциялари Исроил тарихида энг йирик намойишлар бўлгани айтилмоқда.
Исроилдаги ахборот агентликлари хабарига кўра, Тел-Авив шаҳридаги тадбирда 300 минг исроиллик қатнашган.
Бошқа шаҳарлардаги норозиликларда бир неча ўн минг одам иштирок этган.
7,7 миллион аҳолига эга бўлган Исроилда шу пайтгача кўп сонли одамлар фақат Яқин Шарқ тинчлик жараёни билан боғлиқ тадбирларда иштирок этган.
Намойиш қатнашчилари ҳукуматдан уй, ўқиш, озиқ-овқат, соғлиқни сақлаш ва бошқа хизматлар тўловлари камайтирилишини талаб қилдилар.
13 август куни ҳам Исроилда норозилик намойиши бўлган эди.